Қозоғистонда Minerals.e-qazyna.kz ягона майдончаси яратилади. Ҳукумат йиғилишида Саноат ва қурилиш вазири маълум қилишича, Электронтизим мамлакатдаги қазилма бойликларидан фойдаланиш ва геология соҳасидаги давлат хизматларини автоматлаштиради. Унда инвесторнинг ариза беришидан тортиб, лицензия олишигача бўлган жараён рақамлаштирилган. Бунда Финляндия геопортал моделидан асос сифатида фойдаланилди. Қанат Шарлапаев аввалроқ соҳага инвесторларни жалб этиш учун интерфаол харита ишга тушгани, унда 66 мингтадан зиёд геологик ҳисобот мавжудлигини таъкидлади. Мамлакат мутахассислари бу йўналишдаги маълумотларни қайта ишлаш учун сунъий интеллект каби инновациявий усулдан фойдаланди. Ислоҳотлар кўпроқ инвесторларни жалб этишга хизмат этади. 10 тадан зиёд халқаро компания разведка ишлари олиб бориш учун 41 миллиард тенге сармоя киритди. Бу эса 25 минг квадрат километр майдонни ўрганиш учун етарли. Охирги 5 йил ичида геология соҳасига 1 миллиард доллар хусусий инвестиция жалб этилди.
Қанат Шарлапаев, Қозоғистон
Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:
- Тоғ-кон соҳасига келадиган инвесторлар сонини ошириш учун Солиқ кодексининг янги лойиҳасига роялти киритиш масаласи ўрганиляпти. Роялти бўйича Бутунжаҳон банки ўз таклифини киритган эди. Минерал хомашёни сотилиш баҳоси билан боғланган роялти киритиш халқаро тоғ-кон компаниялари учун очиқ ва тушунарли солиқ тизими механизми яратилишини таъминлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

