Тошкентдаги миллий тадқиқот университети базасида замонавий IT-маркази иш бошлади. Энг илғор ускуна ва технологиялар билан
жиҳозланган паркда талабалар, ёш мутахассислар, шунингдек, профессионал дастурчилар ишлай олади. Таъкидлаш лозимки, ушбу даргоҳда талабалар учун 70 та йўналишда ахборот берилади, хизмат
қўрсатилади. Бундан
ташқари, улар учун веб-дастурлаш,
дизайн, интернет-маркетинг, 3D-моделлаш ва визуализация курслари ишга
туширилган. Ай-ти соҳасининг малакали мутахассислари эса турли дастурлар ва
электрон майдончалар яратади. Улар республика иқтисоди учун муҳим бўлган долзарб
муаммоларни ҳал этишдан иборат. Умуман олганда, марказ рақамли технологиялардан фойдаланиб илмий тадқиқотлар ўтказиш ва
дастурлар яратиш учун имконият беради. Экспертлар
таъкидлашича, бу Ўзбекистонда рақамли иқтисод
яратишга хизмат қилади, локал
IT-инфратузилмаларни мустаҳкамлаш ва мутахассисларнинг янги авлоди чиқаришга
хизмат қилади.
Эъзоз Озодов, Техника фанлари доктори:
– Бугунги кунда ахборот технологиялари фаол ривожланаяпти. Дастурлар ёзиляпти, сув хўжалиги ҳам бундан мустасно эмас. Ҳаммамизга маълум, сув – тикланмайдиган захира. Шунинг учун унинг
истеъмоли аниқ ҳисобга олиниши, назорат қилиниши керак. Ушбу мақсадларда институт томонидан «ақлли университет» концепцияси синаб кўрилди. АҚШ компаниялари билан
тегишли шартнома тузилди.
Баҳодир Турғунов, «Тошкент ирригация ва қишлоқ
хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти» миллий тадқиқот университети тадқиқотчиси:
– Бу прибор республикадаги
насос станцияларида
ишлатилади, қатор
муаммоларни ҳал қилиш учун яратилган. Кўриб турганингиз каби, унда станциянинг симуляция модели тайёрланган, шу тариқа хизматчилар сувга ишлов бериш бўйича мавжуд маълумотни олади, бу эса самарадорликни прогноз қилиш учун керак. Ускуна барча жараёнларни автоматлаштиришни таъминлайди. Истиқболда самарадорликни оширувчи дастур
ишлаб чиқилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

