Қозоғистонда фойдали қазилмалар конлари қошида
янги заводлар ишга туширилади.
Йил охиригача Абай
вилоятидаги Беркаринск
кони базасида янги корхона иш бошлайди. Унда 600 минг тонна руда олинади ва йилига 5,5 минг
тонна катод миси
тайёрланади.
Минтақада кўмир десорбцияси ва электролиз цехлари
ҳам иш бошлаши мўлжалланган. Улар Суздальское кони
яқинидаги металлургия заводи учун ишлайди.
Мамлакат ғарбида йирик газ кони 2023
йил охиригача ишга туширилиши режалаштирилган. Унда
йилига 1 миллиард куб
метр маҳсулот олинади. Рожковское конидан олинган хомашё газни қайта ишлаш заводига узатилади, сўнгра маромига келтирилган “зангори олов” ички бозор
эҳтиёжларини таъминлаш учун сарфланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси