Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази қурилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази қурилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида кенг кўламли «Марказий Осиё» саноат кооперацияси маркази қурилади. У ўзаро товарлар, фуқаролар ўтишини, хизматлар кўрсатилишини осонлаштиради. Божхона жараёнларини жадаллаштиради. Бугун Сенат марказ таъсис этиш тўғрисида шартномани ратификация қилди. Мажмуа иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга, минтақадаги энг йирик юк оқимларини тартибга келтиришга, «Шимол — Жануб» йўлаги доирасида ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантиришга хизмат қилади. Эслатамиз, шу жумладан, мазкур объектни бунёд этиш ҳисобига Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш ниятида. Ҳар икки давлат инвесторлари унинг ҳудудида ишлаш истагини билдирди.  

Қайрат Тўребаев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари: 

- Ҳозирнинг ўзида 5 та компания сармоя киритишга тайёрлигини билдирди, улар қаторида мева-сабзавотни қайта ишлаш заводи помидор пастаси чиқариш учун 35 миллион АҚШ доллар инвестиция киритмоқчи. 15 миллион АҚШ доллари таклиф этган яна битта сармоядор мева-сабзавот билан бирга резавор меваларни қайта ишламоқчи. 20 миллион долларга логистика маркази қурилади. Ўзбекистоннинг «Глобал текстиль» компанияси ҳам ушбу ҳудуддан жой олмоқчи. Улар ўз сармоядорлари билан тегишли меморандумни имзолашган.  

Абдумалик Сарманов таржимаси