Қозоғистонда инвестлойиҳалар импорт ўрнини босишга қаратилади

Қозоғистонда инвестлойиҳалар импорт ўрнини босишга қаратилади

2025 йилда Қозоғистонда 4 та янги пўлат қуювчи завод ишга туширилади. Шунингдек, иккита полукокс чиқарувчи, бешта ферроқотишмалар фабрикаси бунёд этилади. Қора металлургиядаги лойиҳалар аввало 1 миллиард 200 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдиришга қаратилган. Натижада, мамлакат 3 миллиард доллар қийматга эга товар экспорт қила олади. Айни вақтда, рангли металлургияда яна 11 лойиҳа рўёбга чиқарилади.

Қайирбек Ускенбаев, Қозоғистон Республикаси саноат ва инфратузилмавий тараққиёт  вазири:

- Алюминий соҳасида 6 калит лойиҳа амалга оширилади. Натижада, экспорт 645 миллион долларга кенгаяди. Шунингдек, мисдан тайёр маҳсулот чиқарувчи 3 завод қурилиши режалаштирилган. Натижада экспорт ҳажми 200 миллион долларга ортади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.