2022 йилда бу кўрсаткич 273 миллиард тенгени ташкил қилган ва 2021 йилга нисбатан 35 фоизга ўсган. Инвестицияларнинг учдан бир қисми пойтахт ҳиссасига тўғри келади. Бу эса 93 миллиард тенге дегани. Шунингдек, Шарқий Қозоғистон вилоятида 21,5 миллиард тенгедан зиёд сармоя киритилди. Илғор учликдаги яна бир минтақа - Жамбил вилоятида 20,6 миллиард тенге жалб қилинган. Алматида - 18,6 миллиард, Туркистон вилоятига 17,5 миллиард тенге инвестиция йўлланган. Чимкентга бундан бир ярим миллиард тенге оз, Қарағанди вилоятига бундан ҳам камроқ сармоя келгани маълум бўлди. Энг қуйи кўрсаткич Атирау ва Улитау вилоятларида, тегишлича 1 миллиард ва 1,4 миллиард тенге кузатилди. Финпром.кз аналитик портали берган маълумотга кўра, инвестицияларнинг учдан бир қисми корхоналар ҳисобидан таъминланди. Учдан бирини маҳаллий бюджет берган. Қолган сармоя эса республика бюджети ва банкларга оид бўлмаган манбалардан олинган қарз ҳисобига амалга оширилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси