Kazakh Tourism «Бойқўнғир»да туризмни ривожлантириш ниятида

Kazakh Tourism «Бойқўнғир»да туризмни ривожлантириш ниятида

«Бойқўнғир» космодромига бориш кўплаб қозоғистонликлар ва хорижликларнинг орзуси. Ва бу орзу ушалиши мумкин. Инсоният илк марта космосга қадам қўйган жой яқин келажакда унинг тарихини яхшироқ ўрганишни истаган меҳмонлар учун очилиши мумкин. Туристларни жалб қилиш учун махсус концепция ишлаб чиқиляпти. У ракеталар учирилиши оралиғида саёҳатчилар учун муҳит яратишни кўзда тутади. Афсонавий мажмуага бориш учун экскурсиялар уюштирилади. Турлар маданий, таълимий, илмий ва саноат йўналишида бўлади. «Kazakh Tourism» «Бойқўнғир» брендини тарғиб қилиш ниятида. Миллий компания мутахассислари фикрича, мунтазам туристлар оқими мавжудлиги инфратузилмалардан самарали фойдаланиш имконини беради.


Даниел Сержанули, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи:


Асосий мақсад – туристлар сонини 3-4 марта кўпайтириш. Бугунги кунда космодромга йилига 10 минг нафар атрофида турист ташриф буюряпти. Улар асосан ракеталар учишин кўришга келади. Биз эса ракеталар учиши оралиғида ҳам туризмни ривожлантириш ниятидамиз. Чунки йилига кўп билан 10-12 та ракета учади. Бошқа вақтда  инфратузилмалар, туристларга мўлжалланган жойлар бекор турибди. Туризм барқарор ривожланиши, саёҳатчиларнинг доимий оқимини яратиш учун биз маданий йўналишларни, ўқувчиларга мўлжалланган йўналишларни ишлаб чиқмоқчимиз. Мажмуавий дастурлар туристларга тарихий меросни ўрганиш имкониятини беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси