Қозоғистонликлар электроэнергияни сота олади

Қозоғистонликлар электроэнергияни сота олади

Қозоғистонликларўзларининг кам қувватли ТЭМ объектларида чиқарилган электроэнергияни сотиши мумкин. 200 киловаттгача қувватга эга қуёш панеллари ёки кам қувватли шамол ускуналари бундай тоифага киради. Бунинг учун ускуна соҳиби тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши шарт эмас. Мажилис тикланувчи энергия манбалари ишлатилишини қўллаб-қувватловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Қуйи палата депутатларининг таъкидлашича, электр қувватининг йиллик истеъмоли тобора ортиб борётганини ҳисобга олган ҳолда мамлакат аҳолиси олинган энергияниўз эҳтиёжи, деҳқон ва фермер хўжаликлари, хусусий ва кўп квартирали уйлар учун ишлатиши мумкин. Ҳужжат «яшил энергия» етказиб берувчилар олдидаги тўсиқларни олиб ташлаш ниятида. Фақат энг юқори нархни белгилаш ҳуқуқи Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси ваколати бўлиб қолаверади. Мажилисменлар таъкидлашича, тегишли органларкам қувватли ТЭМ объектларини умумий электр тармоғига улаш ва нетто-истеъмолчидан электрэнергиясини сотиб олиш бўйича типик шартномани тасдиқлайди. Кичик ГЭСларга келганда, улар электрэнергиясини бевосита алоҳида корхоналарга етказиб бераётган компанияларга сотиши мумкин.

 

Бауржан Смағулов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Депутати:

 

-Авваллари 100 киловатт-соатгача бўлган қуёш панелларини ўрнатишга рухсат берилганди, ҳозир 200 киловатт-соатгача қўйиш мумкин. Улар кичик, ўрта корхоналарда, хусусий уйлар, ижтимоий объектлар, мактабларга қўйилиши мумкин. Мен 200 киловаттдан 50 киловатт-соатини ишлатсам, қолган 150 киловатт-соатини энг юқори нархда энергия берувчи ташкилотга сота оламан. Электроэнергия ташиш эса бепул бўлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.