Астанада анъанавий ижрочилар танлови ўтказилди

Астанада анъанавий ижрочилар танлови ўтказилди

Астанада қозоқ импровизация мактаби давомчиси,  халқ оқини, мусиқачи Кенен Азербаевнинг 140 йиллик юбилейи муносабати билан анъанавий ижрочилар республика танлови ўтказилди. Ижодий кечада республиканинг турли таълим даргоҳларида билим олаётган ёш ва иқтидорли артистлар иштирок этди. Буюк бастакорнинг қозоқ санъати олиин жамғармасига кирган асарлари янгради. Улар қаторида «Кўкшўлақ», «Ширқа, даусим», «Туған жер» ва бошқалар бор. Танлов ҳакамлар ҳайъатига Қозоғистон халқ артисти Қайрат Байбўсинов раислик қилди. Унинг таъкидлашича, бундай тадбирлар анъанавий тарзда давом этиши лозим. Шу тариқа янги иқтидорлар аниқланади, қозоқ халқ миллий санъати улғайиб келаётган ёш авлод ичида кенг оммалашади.

Қайрат Байбўсинов, Қозоғистон Республикаси халқ артисти:

- Анъанавий қозоқ санъатини илгарилатиш, оммалаштириш керак. Ёшларни у билан таништириш, билимларни авлоддан авлодга узатиш зарур. Бунга бугунгидек буюк қозоқ оқинлари анъаналарини давом эттирган ва сақлаб қолган шахслар ижодини намойиш этиш орқали эришиш мумкин. Бизнинг асл мақсадимиз ҳам шу.

Абдумалик Сарманов таржимаси.