Қозоғистонда Евроосиё барқарорлик ва тараққиёт жамғармаси штаб-квартираси очилади

Қозоғистонда Евроосиё барқарорлик ва тараққиёт жамғармаси штаб-квартираси очилади

Қозоғистонда Евроосиё барқарорлик ва тараққиёт жамғармаси штаб-квартираси очилади. Қозоғистон Парламенти Сенати тегишли протоколни ратификациялади. Жамғарма унга аъзо бўлган Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон ва Беларуснинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради. Унинг асосий донорлари — Қозоғистон ва Россия. Умумий маблағ - 8 миллиард доллар. Таъкидлаш лозимки, лойиҳа ва дастурларни рўёбга чиқариш учун миллий валюта ишлатилади.  

Сергей Карплюк, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати: 

- Штаб-квартира харажатлари жамғарма ҳисобидан қопланади, Қозоғистон давлат бюджетидан олинмайди. Протокол асосида жамғарма таъсис этиш тўғрисидаги шартномага ўзгаришлар киритилади. Жамғарма мақоми мустақил халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида ўзгартирилади. У вазифалари турли бўлгани учун бугунги кунда маблағларини бошқараётган Евроосиё Тараққиёт банки таркибидан чиқарилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси