Бош вазир амалий сафар билан Улитауда бўлди

Бош вазир амалий сафар билан Улитауда бўлди

Улитау вилояти саноатида 7 фоизлик ўсиш даражаси кузатилмоқда. Бугунги кунда ушбу минтақа кўрсаткичлар бўйича мамлакатда тўртинчи ўринда туради. Бош вазир вилоятга қилган амалий сафари вақтида давлат органлари ва бизнесга суръатни пасайтирмаслик, бунинг учун мавжуд захираларни ишга солишни топширди. Ўлжас Бектенов Жиланди конини бориб кўрди. Бу ерда Вазирлар Маҳкамаси раиси «Қазақмис» томонидан мамлакат ичидаги қийматни ошириш борасида ўтказилган ишлар билан таништирилди. Ярим йил ичида корпорация маҳаллий етказиб берувчилардан 93 миллиард тене қийматидаги маҳсулот, иш ва хизматлар харид қилган. Маҳаллий корхоналар билан деярли 28 миллиард тенгелик офтейк-шартномалар имзоланган.


Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:


– Давлат раҳбари Қозоғистон халқига мактубида мамлакат тоғ-металлургия мажмуасини ривожлантиришнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтган. Хусусий корхоналарни геология разведкаси учун сармоя ажратишга рағбатлантириш муҳим вазифалар қаторига киради. Бунда келгусидаги ўсиш учун мавжуд захираларни айтиб ўтиш муҳим. Айни пайтда кўрамизки, глобал иқтисодиётда фундаментал силжишлар кузатиляпти, технологик пойга кучайиб бормоқда, захира учун рақобат кучайяпти. Шу боис, ишлаб чиқариш саноатимиз учун хом ашё захираларини оширишга бор куч-ғайратни сарфлаш зарур.


Абдумалик Сарманов таржимаси