Илмталаб лойиҳалар илгарилатилади

2016 йилдан буён Фан жамғармаси грантлари орқали молиялаштирилган илмталаб лойиҳалардан 35 миллиард тенге даромад олинди. Шу билан бирга, Қозоғистон олимлари маҳсулоти экспорти 560 миллион тенгени ташкил қилди. Ўтган давр мобайнида ташкил қилинган 5 та танловга 1 минг 700 тадан зиёд ариза тушдиШу кунгача 175 ишлаб чиқариш маҳсулоти сотила бошлади, уларнинг 16 таси хорижий бозорларга чиқарилди, 5 таси эса 1 миллиард тенгедан зиёд даромад олди.

Ринат Елшибеков, Қозоғистон Республикаси Олий таълим ва фан вазирлиги қўмита бошқармаси раҳбари:

- Йилига ўртача 60-70 лойиҳага ёрдам кўрсатамиз. Жорий йилда 75 лойиҳа учун маблағ ажратилади. Тижорийлаштириш бўйича 6-танлов давом этяпти. Экспертиза жараёни кетяпти. 300 дан кўпроқ ариза тушган, 70 лойиҳа тасдиқланди. 2027 йилгача улар учун маблағ ажратилди. Бизда агросаноат мажмуаси бўйича лойиҳалар кўп. Металлургия, тоғ-кон саноати, шунингдек, тиббиёт билан боғлиқ лойиҳалар тақдим этилганини айтиш мумкин.

Олимларнинг кашфиётларини илгарилатишда технологияларни тижорийлаштириш реактори катта ўрин тутади. Махсус мулоқот майдончаси бизнес-ҳамкорлар топишга ёрдам беради. Фан ва бизнесни интеграциялашга доир сўнгги тадбирда тиббиёт ва фармацевтика билан боғлиқ бир неча ўнта ўзига хос лойиҳа тақдим этилди. Уларнинг асосий қисмини тажрибали амалиётчи врачларнинг таклифлари ташкил қилади. Мейирбек Аймағамбетов ҳамкасблари ва талабалар билан бирга универсал кенгайтиргичлар ишлаб чиқишди.

Мейирбек Аймағамбетов, профессор, тиббиёт фанлари доктори, Семей тиббиёт университети «Госпитал жарроҳлиги» кафедраси мудири:

- Кўргазмага 20 йиллик меҳнатимиз, амалий, илмий фаолиятимиз мевасини келтирдик. Бу ускунанинг универсал кенгайтиргич, деб атадик. У амалиёт вақтида кесилган жойни кенгайтиради, жарроҳлик учун қулайлик яратади. Бу ерда кенгайтиргичнинг 3 тури келтирилган, буниси кичкинаси, наригиси ўртачаси ва каттаси. Қўшимча ускуналар ҳам бор. Уларни амалда жорий этиш учун завод ишлаб чиқарилган варианти зарур. Яъни, жарроҳлик амалиётлари учун мўлжалланган, заводда ясалган ускуна ясалиши лозим бўлади.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги технологияларни тижорийлаштириш реактори натижаларига кўра, бир қанча олимлар бизнес билан ҳамкорлик қилиш ва биргаликда илмталаб ишлаб чиқаришлар ташкил этиш тўғрисида келишиб олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси