Қозоғистонда сув тақчиллиги бўлмайди. Тегишли вазирлик маълум қилишича, республикага келгуси йил давомида Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр суғормали сув келади. Ашхободда бўлиб ўтган 87-Давлатлараро сув хўжалиги комиссияси йиғилишида тегишли шартномага эришилди.
Ербўлат Пернехан, Марказий Осиё бўйича сув борасида
ҳамкорлик бошқармаси бош эксперти:
- 1 апрелгача 11 миллиард куб метр сув Чордара сув
омборига қуйилади, бу эса 2025 йил суғориш мавсуми учун етарли. Бундан
ташқари, йиғилиш қатнашчилари Сирдарё ва Амударё ҳавзаларидаги сув
омборлари иш тартиби бўйича прогноз графикни, 2024-2025 йил куз-қиш мавсуми давомида Марказий Осиё давлатларига сув
етказиб бериш бўйича қўйилган лимитларни
тасдиқлашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.