Жорий йилда 4 миллион
нафардан зиёд бола, шу жумладан, 340 мингтадан кўпроқ биринчи синф ўқувчиси
мактабга боради. Ҳукуматда ўқув йилига тайёргарлик муҳокама қилинди.
Ғани Бисембаев, Қозоғистон
Республикаси Маориф вазири:
- Янги ўқув
йилининг ўзига хос жиҳати: ўрта таълим тизимига сунъий интеллект жорий этилади.
Бунинг учун сунъий идрок «Рақамли саводхонлик» ва «Информатика» дарсларига
интеграцияланди. Этика стандартлари белгилаб олинди. 1-11 синф ўқучилари учун «Day
of AI» онлайн-курси тайёрланди, педагоглар учун ҳам курс ташкил этилди.
СИ 1–4 синфларда
рақамли саводхонликка ёрдамлашади. Қозоқ ва рус тилидаги бепул контент интерфаол
дарслар билан бирга олиб борилади. Бундан ташқари, техник ва профессионал таълим
жараёнида ҳам сунъий интеллект технологиялари жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

