Жорий йил сентябридан бошлаб, Кардифф университети филиали Астанада талабаларни қабул қилади. Бу ҳақда университет вакиллари очиқ эшиклар кунида маълум қилди. Британия олий ўқув юрти филиали ўз таълимий дастурларини татбиқ этади. Дастлаб бу STEM ва бизнес бўйича тайёрлов дастури бўлади, келгуси йилдан эса бакалаврлар тайёрланади. Келажакда ўқув дастурини кенгайтириш режа қилинган. Дастлабки уч йилда вакиллик лойиҳасида 500 нафаргача талаба иштирок этиши кутилмоқда. Келгусида Қозоғистон бутун минтақадаги чет эллик талабаларни жалб этувчи марказга айланади. Таъкидлаймиз, Британия олий ўқув юрти вакиллиги очилиши – Қозоғистоннинг Марказий Осиё таълимий хабига айлантиришдек муҳим қадамдир.
Рудольф
Аллеманн, Кардифф университети вице-президент ва Халқаро дастурлар проректори:
-
Ишончимиз комилки, таълим — давлатларимиз тараққиётининг асосий воситаси. Биз
умумий қадриятлар ва келажак борасидаги тасаввурларга таяниб, тажриба
алмашишимиз, ўргатишимиз мумкин. Ҳамма нарса ўзаро боғланган замонавий дунёда
эса таълим алоқалар ўрнатишда ёрдамлашади.
Қозоғистон ҳамкорлик бошлаш учун ажойиб жой.
Талғат Жусипбек, «Qualified Center оf Education» жамоат ташкилоти директори ўринбосари:
–
Маълумки, бутун дунёдаги университетлар таълим сифати ва унинг илмий
иўланишларга таъсирига кўра баҳоланади. Кардифф университети Times Higher Education ва QS Rankings халқаро рейтингларига кўра, жаҳоннинг энг яхши олий
ўқув юртлари 200 лигига киради. Биз ушбу университет Қозоғистонда тўлақонли
филиал сифатида иш юритишидан фахрланамиз. Унинг барча зарур инфратузилмалари
бўлган кампуси очилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

