Санитар врачлар Янги байрамларида аҳоли оммавий тўпланадиган жойларга бормасликни тавсия қиляпти. Бугунги кунда бирорта минтақа «қизил зона»да қолмаган, лекин хасталаниш ҳолатлари кескин ошса – ҳамма нарса ўзгариши мумкин. Кўплаб вилоятларда байрам зиёфатлари тақиқланмаган, лекин байрамни кафе ёки ресторанларда нишонлаш ниятида бўлганлар учун қатор чекловлар бор. Алмати вилоятида ASHYQ тизимида ишламаётган объектларда корпоратив зиёфат, тўй, бошқа маросимлар ўтказиш тақиқланган. Тизим иштирокчилари эса фақат «яшил мақом»га эга шахсларни киритиши мумкин. Айни вақтда заллар кўпи билан 50 фоизга тўлдирилади. Талаблар ижросини мониторинг гуруҳлари назорат қилади.
Алия Шагиахмет, Алмати вилояти санитар-эпидемиологик назорат департаменти матбуот котиби:
- Жамоат транспортига келсак, биз ҳеч қандай чекловлар жорий этмаймиз. Ижтимоий хизматлар соҳасида ҳам. Алмати вилояти “яшил зона”да. Ҳаммаси одатдаги тартибда ишлаяпти.
Шимолий Қозоғистон вилояти эса ҳамон “сариқ зона”да. Лекин вазият аста секин яхшиланиб бормоқда. Сўнгги икки ҳафтада коронавирус юқиши ҳоллари 27 фоизга камайди.
Арман Қушбасов, Шимолий Қозоғистон Вилояти санитар-эпидемиологик назорат департаменти раҳбари ўринбосари:
- Тантанали тадбирларга рухсат бор. Бироқ заллар кўпи билан 50 фоизга тўлдирилиши, қатнашчилар сони 70 нафардан ошмаслиги керак. Уларнинг ҳаммаси “Ашиқ” тизими орқали ўтиши ва “яшил” мақомга эга бўлиши шарт. Яъни вакцина олиши, сўнгги 7 кун ичида ПЗР топшириши ёки узрли бўлиши зарур.
Таъкидлаш лозимки, Шимолий Қозоғистон вилоятида вакцинация пунктлари байрам кунлари ҳам ишлайда.
Абдумалик Сарманов таржимаси