«Бурабай» ва «Марқакўл» ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

«Бурабай» ва «Марқакўл» ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Республикага расмий ташриф билан келган ташкилот Бош директори Одрэ Азуле ҳужжатларни Қосим-Жўмарт Тўқаевга тақдим этди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатимиздаги 15 та табиат қўриқхонаси ЮНЕСКО биосфера резерватлари глобал тармоғига киритилган. Бундан ташқари, номоддий маданий мерос рўйхатида ўтов тикиш, айтис, Наврўзни нишонлаш, йиртқич қушлар билан ов қилиш, «қатирма» нон тайёрлаш киритилган. Шунингдек, қозоқ маданий меросига бевосита  оид бўлган тўртта объект - «Дўмбира куйи санъати», «Кураш», «Анъанавий қозоқ ошиқ ўйини», «Қозоқ йилқичиларининг баҳорги урф-одатлари» ҳам бу рўйхатдан жой олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси