Қирғизистон Қозоғистонга Талас дарёси орқали 400 миллион ва Чу орқали 180 миллион куб метр сув юбориши кутиляпти. Оби-ҳаёт Жамбил вилоятида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига сарфланади.
Томонлар давлатлараро сув хўжалиги иншоотларидан фойдаланиш бўйича қозоқ-қирғиз комиссиясининг 35-йиғилишида шундай қарорга келди. Таъкидлаш лозимки, апрель ойида қўшни давлатдан 45 миллион куб метр сув олинди. Йиғилишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув сифатини
назорат этиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ фаолияти ҳам кўрилди.
Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон
Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазир
- Икки томонлама ҳамкорлик туфайли 2024 йилнинг суғориш мавсумида фавқулодда вазиятлар, исрофгарчиликлар кузатилмади. Вазиятдан фойдаланган ҳолда, Халқаро Орол жамғармаси меъёрий-ҳуқуқий базасини
такомиллаштиришга қўшган ҳиссаси учун Қирғизистонга миннатдорчилик билдиришни
истардим. Қирғизистон бу ташкилотдаги иштирокини фаоллаштиришига умид қиламан. Бу Марказий Осиё минтақасида экологик, иқтисодий, ижтимоий, сув хўжалиги ва энергетика муаммоларини ҳал
қилишда ўз таъсирини кўрсатишига ишончим комил.
Абдумалик Сарманов таржимаси

