Қозоғистонда коронавирус тарқалиши бироз пасайиш кузатилди

Қозоғистонда коронавирус тарқалиши бироз пасайиш кузатилди

Қозоғистонда коронавирус тарқалиши бироз пасайгани қайд этилди. Ўтган кеча-кундузда мамлакатда 1 321 бемор рўйхатга олинди. Нур-Султонда сезиларли пасайиш кўзга ташланган.

Бу ерда пойтахтнинг 370 нафар аҳолисида ПЗР-тест ижобий натижа берган. Қарағанди вилоятида касаллар сони 288 тага кўпайган. Учликни 126 нафар COVID-19 бемори аниқланган Алмати якунлаб беради. Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 421 мингга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда 24 мингдан ошиқ одам хавфли вирусдан даволанмоқда. Улардан 485 нафари оғир аҳволда. 2 миллионга яқин юртдошимиз вакцинанинг ҳар иккала компонентини қабул қилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси