Қозоғистонда
энг яхши бешта туристик қишлоқ аниқланди. Kazakh Tourism миллий танлов
якунларини чиқарди. Миллий компания
версиясига кўра тузилган рўйхатнинг илғор бешлигига Жетису вилоятидаги Лепси,
Қизил Ўрдадаги Нағи Илиясов, Ғарбий Қозоғистондаги Хан Ўрдаси, шунингдек,
Шарқий Қозоғистондаги Поперечное ва Қарағандидаги Шабанбай бий қишлоқлари
кирди. Иштирокчиларни баҳолашда ундаги табиий ва маданий захиралар, аҳоли
манзилгоҳида анъанавий касб-ҳунарлар мавжудлигига эътибор қаратилди. Лойиҳадан
мақсад – янги йўналишлар ва аутентик туризмга
қизиққанларни қишлоқларга йўллашдан иборат. Миллий босқич ғолиблари мамлакатимиз
шарафини UN Tourism Best Tourism Village халқаро танловида ҳимоя қилади.
Анжуман ҳар йили БМТ Бутундунё туризм ташкилоти томонидан ўтказилади.

