Қозоғистоннинг
Европа Иттифоқи билан ўзаро товар айланмаси ўн ой ичида 34 миллиард доллардан
ошди. Жорий йилнинг биринчи ярмида улар республика иқтисодиётига 5 миллиард
доллар сармоя киритди. 2005 йилдан буён келтирилган Европа инвестицияларининг
умумий ҳажми 175 миллиард долларга етди.
«Қозоғистон – Европа Иттифоқи» мулоқот майдончасининг 13-йиғилишида сўзга чиққан Бош вазир Алихан Смаилов
таъкидлашича, юқоридаги кўрсаткичлар ўзаро ҳамкорлик ривожланаётганини
кўрсатади. Мамлакат Европа компаниялари билан бирга қатор лойиҳаларни рўёбга
чиқаряпти. Шу жумладан, Манғистау вилоятида «яшил водород» ишлаб чиқариш, 1 ГВт
қувватга эга шамол электр станцияси, гипсокартон чиқариш бўйича 4- заводн қуриш,
транспорт воситалари йиғиш йўлга қўйилиши кутиляпти. Алихан Смаилов бизнес учун
қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда инвестициявий иқлимни яхшилаш Ҳукуматнинг
асосий вазифаларидан бири, деб таъкидлади. Томонлар солиқ ва божхона тизимини
такомиллаштириш, фармацевтика, аграр саноатни ривожлантириш, геологоразведкани
кенгайтириш, бизнесни қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.