Алмати вилоятида йирик логистика парки бунёд этилади

Алмати вилоятида йирик логистика парки бунёд этилади

Алмати вилоятида йирик саноат-логистика хаби бунёд этилади.   Лойиҳа уч босқичда рўёбга чиқарилади. 2027 йилгача биринчи босқич якунланади, 2029 йилгача иккинчи, 2032 йилгача учинчи босқичи ишга тушади. Бу хаб иш юритиши учун жами 550 гектар ер ажратилган. 

Ерлан Қўйшибаев, Алмати вилояти Тадбиркорлик ва саноат-инновациявий ривожланиш бошқармаси Жамлаш-аналитика ва инвестициялар бўлими раҳбари:

– 215 гектар ерга очиқ савдо майдончалари ўрнатилади, 250 гектар контейнер терминали учун мўлжалланган, 85 гектар ерни темирйўл станцияси эгаллайди. Лойиҳа учун 90 миллиард тенге ажратилади. Унда 3 минг иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Лойиҳа доирасида қурилган логистика паркида терминаллар, омборлар бунёд этилади. Шунингдек, мультимодал транспорт-логистика маркази қурилади. Саноат-логистика хабининг бошқалардан фарқи шундаки, у синергетик самарага эга, Қозоғистоннинг ва Алмати вилоятининг транзит салоҳиятидан фойдаланиш эвазига транспорт-логистика соҳасида нархларни барқарорлаштиришга хизмат қилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.