Жорий йилда
Қозоғистон тоғ-кон металлургияси мажмуасида 28 та инвестициявий лойиҳа рўёбга
чиқарилади. Натижада, минглаб янги иш ўрни очилади ва у иқтисодни
диверсификациялаш драйверига айланади. Бош вазир раислигида ўтказилган Мамлакат
тадбиркорлари кенгаши йиғилишида тоғ-кон ва металлургия корхоналари раҳбарлари,
соҳа ҳамжамиятлари вакиллари қатнашди. Ўлжас Бектенов таъкидлашича, давлат
хомашё қазиб олишдан чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар
чиқариш моделига ўтяпти. Экология ва замонавий технологиялар, шу жумладан,
рақамли ечимлар ва сунъий интеллектни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, 1 июлдан бошлаб Қозоғистонда янгиланган харидлар майдончаси ишга
тушди. У соҳада мамлакат маҳсулоти улушини оширишга хизмат қилади. Умуман
олганда, мамлакат тўла ишлаб чиқариш цикли шакллантирган, экостандартларга риоя
этаётган корхоналарга ҳар томонлама ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

