Қозоғистонга йил бошидан буён 4 мингтадан зиёд электромобиль бож тўламасдан олиб келинди. 2022 йилдагидан 10
марта юқори рақам қайд этилди. Республика Молия вазирлиги берган маълумотга кўра, Евроосиё Иқтисодий комиссияси
берган квотага мувофиқ, ўтган йили 10 мингтагача «яшил машина»ларни олиб кириш мумкин эди. Жорий йилда квота 5 мингтага ортди.
Мамлакат аҳолиси йил охиригача яна 11 мингта электромобиль олиб кириш ҳуқуқига эга. Таъкидлаш лозимки,
юқоридаги шартлар асосида харидор йилда бир марта ва
битта шундай транспортни олиб келиши мумкин. Бундай
автомобиль фақат шахсий мақсадда ишлатилиши мумкин.
МАҒЖАН ИСҚАҚОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ ДАРОМАДЛАРИ ҚЎМИТАСИ БОШҚАРМА БОШЛИҒИ:
- Электромобилни тўловларсиз олиб келиш учун тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда йўловчи божхона декларациясини тақдим қилиш зарур. Фуқаронинг ўзи автомобильнинг дастлабки
ҳужжатлари, уни харид қилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, товар билан
бирга келадиган ҳужжатларни тақдим этиши зарур. Агарда фуқаронинг бу ишларга
вақти бўлмаса, у брокер компанияларга мурожаат этиши, шартнома тузиши мумкин. Тегишлича, бундай хизматлар учун
қўшимча ҳақ тўланади.
Бундай электромобиллар утилизация тўловидан озод қилинади. Лекин автомобиль эгаси
давлат рўйхатидан ўтиш учун тўлов қилишига тўғри келади. Тўлов ставкаси машинанинг “ёши”га боғлиқ. Транспорт қанча
муддат илгари ишлаб чиқарилганига кўра, тўлов миқдори ортиб боради. /Масалан, икки йилгача бўлган электромобиль учун бир ойлик ҳисоб
кўрсаткичининг чорак қисми тўланади. Агарда машина 2-3 йил ишлатилган
бўлса, эгаси 10 марта кўп, 86 минг тенгедан зиёдроқ
маблағ тўлаши лозим бўлади. Бу чегарадан юқоридаги «яшил авто» рўйхатга олиниши учун эса 862 минг
тенге керак./
МАҒЖАН ИСҚАҚОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ ДАРОМАДЛАРИ ҚЎМИТАСИ БОШҚАРМА БОШЛИҒИ:
- Евроосиё Иқтисодий комиссия қарорига кўра 2022 йилда Божхона
солиқлари ва тўловларидан озод қилинди. Транспорт солиғига келганда, бугунги кунда Солиқ кодексига кўра жисмоний шахслар бундан озод қилинган, яъни, электромобиль эгалари транспорт воситалари учун солиқ тўламайди.
Имкон қадар кам
солиқлар белгиланган бўлса ҳам мамлакат ичида электр токи ёрдамида ҳаракатланадиган машиналар кам.
Улар махсус
зарядлаш жойлари ва ривожланган инфратузилмага
муҳтож. Муаммоларни ҳал қилиш учун 2029 йилгача мўлжалланган йўл харитаси тузилган.
МЕРУЕРТ ИБРАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ВА ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЖАМОАТ АЛОҚАЛАРИ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ:
- Йўл харитасидаги 15 та пункт мамлакатда ишлаб
чиқариладиган электромобилларни зарядлаш ускуналарига қўйиладиган талаблар,
электромобилларни зарядлаш жойларига талабни аниқлаш ва уларни ўрнатиш
жойларига боғлиқ. Шунингдек, мамлакатда электромобиллардан фойдаланишни тарғиб
этадиган, уларни ва тегишли инфратузилмаларни ривожлантиришга туртки берадиган
чора-тадбирларни амалга ошириш, тегишли рағбатлантирувчи механизмлар кўзда
тутилган. Келгуси ишларни
мазкур йўл харитаси доирасида рўёбга чиқариш таклиф этилган.
Шу билан бирга, мамлакат бозорига Хитой электромобиллари ишлаб чиқарувчи кириб келмоқда. Биринчи машиналар йилнинг тўртинчи чорагида сотувга қўйилади. Томонлар тегишли шартномани имзолаган. Унга кўра, республикадаги саккизта шаҳарда дилерлик марказлари очилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси