Қозоғистонда жорий йилнинг етти ойи давомида асосий капиталга сармоя миқдори 10 триллион тенгега етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда, 16 фоизга кўп. Ҳукуматда маълум қилинишича, инвестициянинг асосий улуши тоғ-кон саноати, кўчмас мулк, транспорт ва омборчилик, таълим, АСМ ва соғлиқни сақлаш соҳаларига тегишли. Эслатамиз, Давлат раҳбари топшириғига кўра, мамлакатимизда 2029 йилгача инвестиция сиёсати концепцияси қабул қилинган. Бу ҳужжатнинг мақсади –асосий капиталга сармоя ҳажмини Ялпи ички маҳсулотнинг 23 фоизигача ошириш, ташқи маблағ улушини 30 фоизга етказиш ва республика иқтисодиётига 150 миллиард доллар бевосита чет эл инвестицияларини жалб қилиш. Айтиб ўтамиз, бугунги кунда Миллий рақамли инвестиция платформасидан умумий қиймати 76 триллион тенгедан зиёд бўлган 1 минг 100 дан кўпроқ лойиҳа жой олган. Биргина шу йилнинг ўзида 5,6 триллион тенге миқдоридаги 413 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

