Қозоғистон Бош
вазири иқтисод бўйича экспертлар
билан учрашид. Ўлжас
Бектенов асосий секторлар -
инвестиция, савдо, қайта ишлаш саноати соҳалари ривожланишини муҳокама қилди. Ички
масалалар ҳам, глобал иқтисодий
трендлар ҳам
кўриб чиқилди. Экспертлар жаҳон бозорларидаги вазият ва миллий иқтисодга
таъсир қилиши мумкин бўлган тенденциялар юзасидан фикр билдирди. Улар иқтисодий
ривожланишни таъминлаш бўйича ишлар юзасидан ҳам таклифлар беришди. Учрашув ниҳоясида
Ўлжас
Бектенов Миллий иқтисодиёт вазирлигига тилга олинган ташаббусларни кўриб чиқиш
ва уларни рўёбга чиқариш бўйича таклифлар киритишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

