Ҳукумат халқаро банк кўмагини олади

Ҳукумат халқаро банк кўмагини олади

Қозоғистон Халқаро реконструкция ва тараққиёт банкидан 345 миллион евро миқдорида маблағ олади. Республика Парламент Мажилиси бугун пленар йиғилишда Қозоғистон ва молиявий ташкилот ўртасидаги қарз келишувини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Молия вазири Ерулан Жамаубаев қонун лойиҳасини Қуйи палатада тақдим этиш чоғида олинган маблағ тўлиғича бюджет етишмовчилигини қоплашга йўналтирилишини таъкидлади. Шунингдек, қарз мамлакатнинг ижтимоий ва бошқа йўналишда иқтисодиётни барқарор тиклашга қаратилган давлат дастурларини қўллаб-қувватлашга имкон беради. Қарзни узиш муддати 11,5 йилни ташкил этади, ҳам 2,5 фоиздан ошмайдиган мақбул ставкада, илова қилди Ерулан Жамаубаев.

Хуршида Абдуллаева таржимаси