Қозоғистонда Visa Fashion Week Almaty янги мавсуми очилди

Қозоғистонда Visa Fashion Week Almaty янги мавсуми очилди

Қозоғистонда «Seeing and Being Seen» мавзуси остида янги мавсумни очган ҳолда яна Visa Fashion Week Almaty халқаро мода ҳафталиги ўтказиляпти. Маданият ҳодисаси учун мегаполиснинг Atakent Expo майдончаси танланди, бу эса мода намойишлари формати ва кўламини кенгайтириш имконини берди. Даструга 18 та дизайнер коллекцияси, Next Designer Award финали қатнашчилари ишлари дефилеси кўзда тутилган. Шунингдек, подиум намойишларидан ташқари экспертлар паблик-токиси, мастер-класслар ва меҳмонлар учун махсус тадбирлар кўзда тутилган. Ўтган мавсумда бўлгани каби, лойиҳа мода, санъат ва технологияларни бирлаштиради, креатив тажрибалар учун макон шакллантиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси