Қозоғистонда экотуристлар сони 40 фоизга ортди

Қозоғистонда экотуристлар сони 40 фоизга ортди

Қозоғистонда экотуристлар сони ортиб боряпти. Фақат ўтган йилнинг ўзида улар сони 40 фоизга ортди ва 3 миллион нафарни ташкил қилди. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, саёҳатчилар кўпроқ Алмати минтақасига боряпти. Улар қаторида Или-Алатау миллий парки, Чорин, Алтин-Емел, Кўлсай кўллари бор. Мамлакатда жами 14 миллий парк мавжуд, инфратузилма фаол ривожланяпти. Ташриф марказлари, кемпинглар, глэмпинг ва бошқа объектлар қуриляпти. Сўнгги йилларда саккизта ташриф маркази бунёд этилди. Уларда саёҳатчиларга экотизим, ёввойи жониворлар яшайдиган жойлар, тавсия этиладиган йўналишлар, алоҳида қўриқланадиган ҳудудларнинг қонун-қоидалари ҳақида тўлақонли маълумот берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси