Қозоғистон ва Туркия врачлари тажриба алмашди

Қозоғистон ва Туркия врачлари тажриба алмашди

Болалар урологияси, ортопедияси ва нейрохирургияси. Қозоғистон ва Туркия ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилади. Пойтахтнинг 2-кўп соҳали шаҳар болалар касалхонаси ва Туркиянинг «Ажибадам» шифохонаси Стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Ҳамкорлик доирасида мутахассислар тажриба алмашиши кўзда тутилган. Шунингдек, менежмент ва бошқарувга алоҳида эътибор қаратилади. Қозоғистон делегацияси Туркияга сафари давомида CASE симуляция марказида бўлди ва ноёб даволаш усуллари, инновациявий технологиялар билан танишди.

Гулнар Кулушева, 2-кўп соҳали шаҳар болалар касалхонаси директори:

- «Болалар йили» доирасида биз турк ҳамкорларимиз билан тиғиз ҳамкорлик қиламиз, Халқаро мастер-класслар ўтказишга улгурдик. Болалар хирургияси бўйича катта ишлар амалга оширилди. Шифокорлар келишди ва болаларда амалиёт ўтказди. Тиббий ёрдам пойтахтда яшаётганларга ҳам, бошқа минтақалардан келганларг ҳам, барча муҳтожларга кўрсатилди. Бундай халқаро тадбирлар чет эллий ҳамкасблар билан тажриба алмашиш доирасида амалга оширилади.

Ильяс Бенминисте, ажибадам шифохонаси халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи /Туркия/:

- Ҳозир биз соғлиқни сақлаш соҳасида ўта муҳим шартномани имзоладик. Мақсадимиз – мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш. Биз иккинчи кўп соҳали шаҳар болалар касалхонаси билан анчадан буён ҳамкорлик қиламиз. Турк врачлар Қозоғистонга ташриф буюради ва ишланмаларини намойиш қилади.

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.