2021 йилда Қозоғистон хорижга 19 миллион тонна кўмир жўнатди. Йил бошидан буён жами 68 миллион тонна маҳсулот қазиб олинди. Республика Россияга 11 миллион тонна, Европа давлатларига уч миллион тонна экспорт қилди. Бундан ташқари, Қирғизистон, Ўзбекистон, Украина ва Беларусь ҳам кўмир харид қилмоқда. Таъкидлаш лозимки, ички бозорда кўмирнинг кўп қисмини энергетика компаниялари сотиб олади. Ушбу мақсадда 40 миллион тонна маҳсулот ажратилган. Қозоғистон кўмир захираларига кўра жаҳоннинг илғор ўнталигига киради. Конлардан 90 фоизи мамлакатнинг шимолий ва марказий қисмида. Таъкидлаш лозимки, сўнгги 30 йил ичида республика жами 750 миллион тонна кўмир экспорт қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси