Қозоғистонда сак даври мозори топилди

Қозоғистонда сак даври мозори топилди

Қарағанди вилоятида режалаштирилган дала ишлари давомида қадимий мозор топилди. Сўнгги ўн йил мобайнида бу ҳудудда илк маротаба тарихий буюмлар топилди. Одатда улкан қўрғонлар устига ўрнатиладиган, вертикал қўйилган улкан тош – менгир мутахассислар эътиборини тортди. Мозорда аёл скелети ёнида ётган бронза кўзгу, шунингдек, чарм ғилоф қолдиқлари қўлга киритилган. Олимлар таъкидлашича, қўрғон сак даврига оид.

Даурен Жусупов, тарих-ўлкашунослик музейи бўлим мудири:

- Анча кенг хронологик сана – эрамиздан аввалги 7-5-асрлар. Эрта сак даври эканлиги тахмин қилинади. Скелет тўлиқ анатомик тартибда сақланиб қолган, катта қизиқиш уйғотди. Чунки углерод таҳлили ёрдамида жисмоний таркиби бўйича қатор масалаларни кенгроқ ёритиш мумкин.  

Тулкибай Толеуов, «Тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш маркази»  коммунал-давлат корхонаси:

- Икки қўрғон ёнма-ён жойлашгани авлодлар узвийлигини кўрсатади. Бу фактлар Қозоғистон ҳудудидаги воқеалар хронологиясини кузатиб бориш имкониятини яратади. Дала тадқиқотларидан ҳозирча шундай тўхтамга келинди. Қўрғонлар таҳлили амалга оширилгач, аниқроқ хулосалар эълон қилинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.