Пойтахтда Денис Тен хотирасига бағишланган фигурали учиш бўйича халқаро турнир ўтказилади. Спорт беллашувлари 28-31 октябрь кунлари давом этади. Ташкилотчилар маълум қилишича, уларда 20 давлатдан 100 дан зиёд спортчи қатнашади. Таъкидлаш жоизки, «Denis Ten Memorial Challenge» жорий йилда иккинчи марта ўтказиляпти.
Шамкен Байирбек, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси матбуот котиби:
- Иштирокчилар орасида шу йилги жаҳон чемпионлари, Пекин Олимпиадасида қатнашадиган спортчилар бор. 2019 йилда ўтказилган биринчи турнирга 18 давлат спортчилари келганди. Жорий йилда иштирокчи давлатлар жўғрофияси кенгайди. Спортчилар якка ва жуфтликларда беллашади. Турнир халқаро конкичилар иттифоқи Challenger мақомига тенглаштирилди. Бу эса совринли ўринларни эгаллаган спортчилар жаҳон биринчилиги ва Олимпиада ўйинлари ва халқаро Гран-прилардан кейинги даражада очко олади, дегани.
Тегишли вазирлик ташкил қилган тадбир Миллий Олимпиада қўмитаси ва пойтахт ҳокимлиги томонидан Денис Тен жамғармаси ёрдамида ўтказилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси