Қозоғистон Австриянинг Марказий Осиёдаги асосий
ҳамкори. Минтақанинг Вена билан товар айланмасининг 80 фоизи
мамлакатимиз улушига тўғри келади. Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев Австрия Европа ва халқаро ишлар ҳамда Ички ишлар федерал вазирлари
Беате Майнль-Райзингер ҳамда Герхард Карнер билан учрашди.
Давлат раҳбари
таъкидлашича, Вена Астана учун ишончли ҳамда аввалдан бирга ишлаётган стратегик
ҳамкор. Австрия инвесторлари Қозоғистон иқтисодига 3
миллиард доллардан
зиёд сармоя киритди. 1 май куни кучга кирган дипломатик паспорт эгалари учун визасиз кириш-чиқиш
ва реадмиссия тўғрисида шартнома ўзаро алоқалалр ривожланишига қўшимча туртки
беради. Ўз навбатида, Австрия томони Қозоғистонни минтақадаги асосий ҳамкор, деб
атади, фақат иқтисод эмас, миграция, хавфсизлик ва халқаро сиёсатдаги
алоқалар муҳимлигига эътибор қаратди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

