Қозоғистонда давлат тилини ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди

Қозоғистонда давлат тилини ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди

Давлат тилини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, уни фақат кундалик турмушда эмас, илмий, таълимий, ижтимоий ҳаётда, бизнес муҳитида ишлатиш учун шарт-шароит яратиш. Марказий Коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Аида Балаева «Миллий маънавий янгиланиш» миллий дастурининг аоссий йўналишларини тилга олди. Вазир лойиҳа вазифаларини батафсил тилга олди, унинг 3 йўналиш, 7 вазифа, 21 индикатор ва 66 кенг кўламли тадбирдан иборатлигига урғу берди.

Аида Балаева, Ахборот ва Ижтимоий тараққиёт вазири:

- Бу йўналишдаги энг муҳим вазифа – давлат тилидан фойдаланиш доирасини кенгайтириш. «Миллатни сақлаб қолиш» тушунчасининг ўзи ҳам тилни сақлаб қолиш ва ривожлантиришни кўзда тутади. Ўзингизга маълум, давлат раҳбари келажакда миллатлараро алоқа тилига айланишига ишонч билдирди. Бунинг учун асослар етарли. Жамиятда давлат тилига талаб кучайиб бормоқда. Бу – давр талаби. Шунинг учун кенг кўламли лойиҳалар кўзда тутилган.

Вазир таъкидлашича, давлат тилини ўзлаштириш учун қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган. Улар қаторида инновациявий ІТ маҳсулотлар яратиш, машҳур анимацион ва дунёқарашни кенгайтирувчи каналларни қозоқчалаштириш, ўрта таълим мактаблари тил дастурларига ўзгаришлар киритиш, техник ва профессионал таълим учун дарсликлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси