Алматида «Digital Almaty-2025» форуми бўлиб ўтди

Алматида «Digital Almaty-2025» форуми бўлиб ўтди

Рақамли технологиялар жорий этилиши ҳар йили ЯИМ 2-3 фоиз ўсишини таъминлаб беради. Кўринадики, мамлакатнинг иқтисодий равнақи сунъий интеллект даражасига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири МДҲ ҳудудида инновациялар соҳасидаги энг йирик тадбир – халқаро «Digital Almaty» форумида айтиб ўтди. Тадбирда, шунингдек, Озарбайжон, Беларусь, Россия, Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари, Эрон Биринчи вице-президенти, Қирғизистон Президенти администрацияси раҳбари – Вазирлар Маҳкамаси раиси, Арманистон бош вазир ўринбосари, ЕОИК коллегияси раҳбари, қолаверса, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар инновациявий тараққиёт истиқболлари ва AI нинг иқтисодиёт, саноат экотизимлари, тиббиёт, таълимга интеграцияси борасида фикр алмашдилар.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Давлатимиз раҳбари Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев ALEM-AI Сунъий онг халқаро маркази базасида компетенциялар экотизимини яратиш ташаббуси билан чиқди, у жорий йилнинг ўзида Астанада очилади, бу етакчи айти-компаниялар, тадқиқот лабораториялари, стартаплар ва таълимий дастурларни биргаликда ечим ишлаб чиқиш учун битта майдончада бирлаштириш имконини беради. Биз ALEM-AI маркази базасида сунъий онг соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ЕОИИ давлатлари кучини бирлаштиришни таклиф қиламиз.

Ўлжас Бектенов айтганидек, сунъий онг технологияларини ривожлантиришда кадрлар масаласи муҳим роль ўйнайди. Қозоғистон ўз олдига мақсад қўйган, бу – беш йил мобайнида айти соҳасида бир миллионга яқин мутахассисни ўқитиш. Форум майдончасида кўргазма ташкил этилди, унда AI соҳасидаги стартаплар, хорижий ва маҳаллий лойиҳалар намойиш қилинди. Улардан бири интеллектуал кузатув тизимидан иборат.

Вячеслав Пак, «Cerebroin Novation Technologies» Бош директори:

- Асосий афзаллиги шундаки, бу видеокузатув тизимлари соҳасидаги замонавий ечим бўлиб, ўрнатилган видео таҳлил модуллари, масалан, юзни аниқлаш, транспортни аниқлаш, шунингдек, вазият таҳлилига асосланган, бу айнан сунъий онг ривожланиши, бизнинг видео таҳлил модулларимиз айнан нейротармоқлар таълимидаги сунъий онг технологияларига асосланади. Бизнинг дастурий таъминотни олган функционал бевосита ижтимоий ҳуқуқ-тартиботни ўргатади, бу қоидабузарларни, жиноятчиларни, бедарак йўқолганларни излаш, бу - жамоатчилик тартибига тегишли ҳамма нарса.

Абдумалик Сарманов таржимаси