Қозоғистонда давлат тилини ўргатиш ягона тизими жорий этилади. Ҳаммабоп дастур мактаб боғчасидан бошлаб барча қозоғистонликларни қамраб олади. Унинг асосида янги авлод дарсликлари чиқарилади, янги услублар ишланади. Шу тариқа, қозоқ тилида амалий рақамли лингвистика ривожланади. Глобаллашиш жараёнида кириб келган сўўз ва атамалар янгиланади, қозоқ тилидан фойдаланиш доираси кенгайтирилади. Таълимнинг янги стандартлари миллий даражада жорий этилади. Айни вақтда, лотин ёувидаги вариант ҳам яратилади. Янги тизим 2023 йилдан бошлаб кенг жорий этилиши кутиляпти.
Ербўл Тлешов, «Тил-Қазина» маркази ижровий директори:
- Одамлар ҳар хил қабул қилади. Масалан, 20 йил муқаддам инсон ва ахборот майдони ўртасидаги боғланиш бу қадар тиғиз эмас эди. Шу муносабат билан биз қатор инновациявий ёндашувлардан фойдаланишни кўзда тутдик. Веб-сайтларга давлат тилини ўрганишга оид лойиҳалар қўйиш, порталлар ишлаб чиқиш, турли мобил иловаларни яратиш кўзда тутилган. Гап нисбатан мобилроқ бўлган таълим ҳақида кетяпти. Ҳар бир шахс смартфон орқали таълим олиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси