Дўмбирага қизиқиш катта

Дўмбирага қизиқиш катта

Қозоқ халқининг миллий чолғу асбоби – дўмбирага қизиқиш тобора ортиб боряпти. Маҳаллий усталарнинг таъкидлашича, уни харид қилганларнинг анча қисмини хорижликлар ташкил этади. Нурлибек Бисенбаев 3 мингтадан зиёд чолғу асбоби яратди. Бунинг учун махсус цех очди, замонавий техника билан жиҳозлади. Дўмбирага буюртма берганларнинг кўпчилиги чет эллардаги қозоқ диаспоралари вакиллари. Ҳунарманд уста бу санъатни ўз отасидан олганини таъкидлайди. Ҳозир Нурлибек Бисенбаев касб сирларини ўғлига ўргатяпти.

Нурлыбек Бисенбаев, уста:
– Ўғлим буюмларга жило бериш, дўмбиранинг баъзи деталлари эскизини яратишга ёрдамлашади, ҳозира унга енгилроқ топшириқлар беряпман. Устозидан ўзмаган шогирд шогирд эмас. Ўғлим фабрика очишига умидим бор. Ахир отам уйда устачилик қилган. Мен цех очдим. Болаларим ишлаб чиқаришни кенгайтирса зора. Шуни оила муваффақияти дейишади.

Турлан Бисенбаев, устанинг отаси:
- Бола ўсади, улғаяди, катталарга қараб, улар қилаётган ишларни, гапириш услубини, бошқа нарсаларни ўрганади. Ўғлимни дўмбира ишлашга мажбурламаганман. Ўзи истаган. Фақат тушунмаган нарсаларини сўраган, айтиб берганман.

Усталар оиласи ишни кенгайтириш ниятида. Ойига бир ярим минг дўмбира ясашни ният қилишган. Чолғу асбобига талаб ҳам ортиб боряпти. Усталар янги довонларни забт этиш учун интилиб яшашяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.