Қозоғистон ва Озарбайжон президентлари телефон орқали суҳбатлашаркан, икки томонлама савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг фаол ривожланаётганини таъкидлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев сентябрь ойи охирида мамлакатимизда Озарбайжон маданияти кунлари ўтказилиши халқларимизнинг руҳан яқинлашиши учун нақадар муҳимлигини кўрсатиб ўтди. Давлат раҳбари Қозоғистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик музокаралари ўтказиш учун Алмати майдончасини тақдим этишга тайёрлигини таъкидлади.