Қозоғистон Президенти парламент тизими ислоҳоти масаласида фикр билдирди

Қозоғистон Президенти парламент тизими ислоҳоти масаласида фикр билдирди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Ҳуқуқ орқали тинчлик ва келажак» конституциявий ҳуқуқийлик халқаро форуми иштирокчилари билан учрашди. Улар қаторида Венеция комиссияси президенти, БАА федерал олий суди раиси, главы Африка конституциявий юрисдикция органлари конференцияси раҳбарлари ва Монголия Конституциявий суди раиси ҳам бор. Қозоғистон Президенти Қозоғистон халқига Мактуби мазмуни билан таништирди. Давлат раҳбари ўзи таклиф этган парламент тизимини ислоҳ қилиш таклифига изоҳ берди. Бундан мақсад: сиёсий тизимни мустаҳкамлаш. Айни вақтда, парламент республикаси ташкил этиш кун тартибига қўйилмаган, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. «Кучли Президент – таъсирли Парламент – Ҳисоб берувчи Ҳукумат» модели сақлаб қолинади. Миллий референдум ўтказилиши эса яна бир марта мамлакат келажаги билан боғлиқ масалалар кўпчиликнинг қарори билан қабул қилинишини кўрсатади. Хорижий суд ва конституциявий органлар етакчилари мамлакатда ўтказилаётган сиёсий ислоҳотларни юқори баҳолади, Қозоғистоннинг халқаро ҳамжамият билан фаол ҳамкорлик қилаётганини кўрсатиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси