Коронавирус Қарағандида кўп тарқаляпти

Коронавирус Қарағандида кўп тарқаляпти

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 1 739 одамда коронавирус аниқландиБеморлар сони бўйича Қарағанди вилояти пешқадамВилоятда вазият анча оғирлашгани кузатилди. Сўнгги 24 соат ичида минтақада 319 одам хасталанди. Алматида – 310  нафар. Касаллик кенг тарқалаётган учликка пойтахт ҳам киради. Нур-Султонда 293 одамда ташхис тасдиқланди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 378 минг нафар бемор аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра,  31 мингдан зиёд юртдошимиз коронавирусга қарши даволаняпти.  Шундан 12 минг нафари республика стационарларида. 

Абдумалик Сарманов таржимаси