Қозоғистонда коронавирус тарқалишига боғлиқ вазият барқарорлашди

Қозоғистонда коронавирус тарқалишига боғлиқ вазият барқарорлашди

Қозоғистонда коронавирус тарқалиш суръатлари пасая бошлади. Бугун бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойниг айтишича, COVID-19 касаллиги тарқалиши бўйича эпидвазият бирмунча барқарорлашди. Вирус репродуктивлиги индекси 1 гача пасайди. Бугунги кунда юқумли касалликлар бўлимларида ўринларниг 41 фоизи, жонлантиришда 28 фоизи банд.

Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:

- Касаллик ҳафталик динамикасида март охирида кузатилган 46 фоизли ўсишдан ўтган ҳафтадаги 8 фоизли ўсишгача бўлган ўзгариш кузатилди. Сўнгги ҳафта мобайнида ўлим ҳолатлари 30 фоиздан 8фоизгача камайди. Вазият бир мунча барқарорлашгани сезиляпти. Минтақаларда эпидемиологик вазиятга мувофиқ чеклов чораларига ўзгаришлар киритиш ишлари олиб бориляпти.

Вазир берган маълумотларга кўра, 221 мамлакат ҳисобга олинган жаҳон рейтингида Қозоғистон касалланиш ҳолатлари бўйича 108-ўринда, ўлим ҳолатлари бўйича 107-ўринда. Айни вақтда, Бош вазир Асқар Мамин бугунги кнуда фуқароларни имкон қадар коронавирусга қарши вакцинациялаш билан қамраб олиш зарурлигини эслатди.

Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси бош вазири:

- Апрель охирига келиб, вациналаниши зарур бўлган аҳолининг 20 фоизи коронавирусга қарши эмланиши лозим. Минтақаларда ҳам вакциналаш ва режасига, вакцинани етказиб бериш графигига риоя қилиш керак. Шу билан бирга, фуқаролар ниқоб тақиш, масофа сақлаш ва одамлар тўпланишига йўл қўймаслик бўйича талабларга қатъий риоя этиши лозим.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари бизнес-муҳитида «Ashyg» иловасини имкон қадар жадал ёйишни топширди. Бу эса тадбиркорларнинг жорий этилган чекловлар шароитида ишини фаоллаштириши учун йўл очади. Лойиҳа доирасида театрлар, кинотеатрлар, кафелар, ресторанлар, савдо-кўнгилочар марказлар ва спорт объектлари ишлаши мумкин. 27 апрелга келиб «Ashyg» иловаси иштирокчилари сони 1 минг 658 нафарга, фойдаланувчилар сони 378 минг кишига етди.

Абдумалик Сарманов таржимаси