Соғлиқни сақлаш соҳасига инвестиция ортяпти

Соғлиқни сақлаш соҳасига инвестиция ортяпти

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасига кўпроқ инвестиция киритиляпти. Бу соҳаларга қўйилган пул маблағлари ҳажми бир ярим марта кўпайди. Finprom.kz аналитик портали тарқатган маълумотга кўра, январь ойидан мартгача бу соҳаларга 24 ярим миллиард тенге киритилди. Ўтган йилнинг шу даврида эса инвестициялар умумий ҳажми 16 миллирдни ташкил қилганди. Алмати шаҳри бу борада пешқадамлик қиляпти – жанубий пойтахтга 9,9 миллиард тенге сармоя киритилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44 фоиз кўп. Нур-Султон ва Алмати вилоятлари ҳам ундан қолишмаяпти. Қозоғистон ва дунё бўйлаб тиббиётга йўналтирилаётган инвестициялар ўсиши коронавирус пандемияси билан боғлиқ, дейди экспертлар. Жорий йилнинг сентябригача 10 миллион одамни COVID-19 га қарши эмлаш кўзда тутилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси