Қозоғистон вирус гепатитига қарши курашда минтақада пешқадам

Бутундунё Соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Қозоғистон вирус гепатитларига қарши кураш бўйича пешқадамлар қаторида. Нафақат Марказий Осиёда, балки бутун МДҲ мамлакатлари ичида ҳам. Унинг фаолияти бошқа давлатлар тиббиётчиларини ҳам қизиқтиради. Тажриба алмашиш мақсадида Германия, АҚШ, Туркия, Россия, Ўзбекистон мутахассислари Астанага етиб келишди. Улар қаторида врач-гепатологлар, гастроэнтерологлар, эндоскопистлар, онкологлар, жарроҳ ва трансплантологлар ҳам бор. Тиббиётчилар Жигар ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини даволаш, ташхис қўйиш ва олдини олишга бағишланган VII конгрессда иштирок этишди.

Андреас Тойфель, PHD, профессор, Манхейм университети гепатология департаменти раҳбари:

 

- Германия Қозоғистонда ўтказилаётган вирус гепатитларини элиминациялаш дастурига қизиқиш билдирмоқда. Мамлакатингиз бу йўналишда кенг қамровли ишлар олиб боряпти, ва бу тажрибангиз биз билан баҳам кўра олишингизни яхши биламиз. Ўз навбатида, Қозоғистон мутахассисларини гепатит Д ташхиси ва уни даволаш усуллари қизиқтиради. Улар касалликнинг бориши, қандай асоратларга олиб келишини ўрганиш ниятида. Бунда икки томонлама маълумот алмашинилади.

 

Қозоғистонда 25 йилдан буён гепатитга қарши вакцина ишлатилади. Болалар янги туғилганидан бошлаб жигар вирус касаллигига қарши эмланади. Бундан ташқари, республика касб марказларида скрининг тадқиқотлари ўтказилади. Вирус гепатити элиминацияси бўйича пилот дастур ўтган йили ишга туширилди. Пойтахтда 10 минг одам унда қатнашди. Ҳозир эса бир қанча минтақаларда ушбу йўналишдаги ишлар бошлаб юборилган. Бир неча йилдан сўнг республика бўйлаб иш бошланади.

Кульпаш Қалиасқарова, тиббиёт фанлари доктори, Онкология Миллий илмий маркази профессори, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош жамоатчи гепатологи, гастроэнтерологи:

 

- Биз соҳамиз янги муваффақиятларга эришди, дунё олимлари бармоқлардан олинадиган экспресс-тест  ишлаб чиқди. Унинг баҳоси - 300 тенге. 5 дақиқада таҳлил натижаси чиқади. Ҳозир биз яна бир йўналишда ишлаяпмиз. Одамлар флюрографияга борганидай, ҳамма поликлиникаларда экспресс-тестлардан ўтишини йўлга қўйиш ҳақида ўйлаяпмиз. Бу осон ва оғриқсиз усул. 2 кун аввал тест ишини бошладик, юз мингта тест ёрдам сифатида берилди, уларни минтақаларга юбордик. Туркистон вилояти, Чимкент шаҳри, Шарқий Қозоғистон вилояти, Семей, Қарағанди, Темиртауга кетди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси