Қозоғистонда COVID-19 юқтирганларнинг умумий сони 200 минг нафардан ошди. Айни вақтда, кеча коронавирусга чалинганлар ўтган кундагига қараганда камроқ экани аниқланди. Беморлар сони ортиб бориши бўйича энг юқори кўрсаткич ҳамон Павлодар вилоятида кузатиляпти. Минтақада сўнгги 24 соатда 163 одамда ПЗР-тест ижобий натижа кўрсатган. Пойтахтда ҳам 109 одамда КВИ аниқланди. Учинчи ўринда – Алмати шаҳри.
Хавфли вирусни енгиб ўтганлар сони ҳам ортиб боряпти. Сўнгги 24 соатда 1 минг 167 одам вирус билан хайрлашди. Жами тузалиб чиққанлар сони 181 минг нафарни ташкил этди.