Коронавируснинг бешинчи тўлқини Қозоғистонда бир ой давом этди. Жамоавий иммунитет ҳисобига аҳвол енгиллашган. Республика Бош вазири ўринбосари Ерали Туғжанов шундай фикрни билдирган. Унинг айтишича, кўпгина давлатларда бунинг учун камида уч ой муддат талаб қилинган. Бундан ташқари, вакцинациянинг юқори фоизи омикрон штамми тарқалиши жиддий асоратларсиз кечишига имконият берган.
Ерали Туғжанов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари:
- Миллий вакцина яратилгани кўп давлатлар учун ҳайратланарли бўлди. Биз бешинчи давлатмиз. Бор-йўғи олтита давлат ўз вакцинасига эга. Шундай катта натижалар учун олимларимизга миннатдорчилик билдиришни истардим. Вакцина 86 фоиз самарага эга. Ўйлайманки, бу жуда жиддий кўрсаткич. Бугунги кунда ундан фақат вакцинацияда эмас, балки ревакцинацияда ҳам фойдаланамиз. Фуқароларга мурожаат қилишни истардим, ҳали хотиржам бўлишга эрта. Огоҳлантиришим керак, бугунги кунда 35 давлатда барибир маълум бир ўсиш кузатилмоқда.
Хуршида Абдуллаева таржимаси