Европада Дельтакрон штамми аниқланди

Европада Дельтакрон штамми аниқланди

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Европада коронавируснинг дельтакрон варианти пайдо бўлганини тасдиқлади. Бу штамм илк марта январда кипрлик олимлар томонидан аниқланганди. Халқаро ташкилотнинг Фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Марияван Керкхове таъкидлашича, янги гибрид дельта ва омикроннинг бирлашишидан пайдо бўлган. Шу вақтгача БССТ уни таҳлил қилинаётган намунани ўрганишдаги хатолик, деб ҳисоблаб келган. Дельтакрон Франция, Нидерландия ва Данияда аниқланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси