Қозоғистонда тиббий стартапларни қўллаб-қувватлаш дастури ишга тушириляпти

Қозоғистонда тиббий стартапларни қўллаб-қувватлаш дастури ишга тушириляпти

Қозоғистонда янги, тиббий стартаплар ва сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилмоқда. «Astana Hub» халқаро технопаркида маҳаллий муаллифларнинг технологияларини соғлиқни сақлаш тизимига жорий этишга ёрдам берадиган «Health Ai Quality» medhub майдончаси тақдим этилди. Иштирокчиларга барча босқичларда —  расмиятчиликлардан тортиб, тиббий ташкилотларда синаш, тайёр ечимларни бозорга чиқариш босқичларида ёрдам кўрсатилади. Сунъий интеллект моделларини яратиш ва ўргатиш учун тиббий маълумотлардан фойдаланиш муаллифларга қўшимча имконият беради. Лойиҳа асосчиси Тўғжан Қўжали таъкидлашича, асосий мақсад — Қозоғистонда тиббий стартаплар тезроқ ривожланиши, рақамли технологиялар шифокорлар ва беморларнинг ишончли ёрдамчисига айланиши учун шароит яратишдан иборат.


Тўғжан Қўжали, «Health Ai Quality» medhub  лойиҳаси асосчиси ва раҳбари:


- Рақамлаштириш биринчи навбатда шифокорларга керак, улар янги усуллар фақат ёрдамчи бўлишини тушунишлари керак. Бу тўғри маънода ташхис қўйишда ёрдам беради, беморларга тўғри ташхис қўйилишида кўмак кўрсатади, қўшимча ускуна сифатида ишлатилади. Биз маълумотлар айнан кимга тегишли эканлигини махфийлаштирамиз. Стартаплар кимга тегишли эканлигини билмаган ҳолда улар билан ишлаши мумкин. Илмий тадқиқотлар учун тегишли институтларга ҳам фойдаси бўлади. Шунингдек, биз маълумот алмашиш майдончасини яратмоқчимиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси