Қозоғистон: аниқланган беморлар сони бир мунча камайди

Қозоғистон: аниқланган беморлар сони бир мунча камайди

Ўтган сутка давомида республикада 2 минг 530 одамда коронавирус инфекциясига олинган ПЗР-тест ижобий натижа берди. Энг кўп ҳолат Алматида рўйхатга олинди. Шаҳарда ковид юқтирганлар сони 682 нафар. Пойтахтда ҳам аҳвол жиддий, 401 одамда касаллик аниқланди. Алмати вилоятида 285 одам хасталанди. Мамлакатда хасталикка чалинганлар умумий сони 292 мингдан ошди. Ўтган кеча-кундузда 2 минг 84 ватандошимиз тузалиб чиқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси