Қозоғистонда Британия ва Корея университетлари филиаллари очилади

Қозоғистонда Британия ва Корея университетлари филиаллари очилади

Шу кунларда тегишли вазирлик фаол иш юритяпти. Шу жумладан, Британия университетлари ваколатхоналари ташкил қилиниши кутиляпти. Лондонда Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек ва Бирлашган Қироллик университетлари етакчилари бу масалани муҳокама қилди.

Айбўлат Абитбеков, Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазирлиги департаменти директори ўринбосари:

- Саясат Нурбек Давлат раҳбарининг Қозоғистонда, шу жумладан, техник йўналишдаги етакчи олий таълим даргоҳларидан 5 тасининг филиалини очиш тўғрисидаги топшириғи ҳақида гапирди. Британия университетлари мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларга қизиқиш билан қарайди, учрашув конструктив вазиятда ўтди. Томонлар келажакда ҳамкорликни давом эттириш ҳақида келишиб олди.  

Бундан ташқари, Жанубий Кореядаги Шинхан университети филиали ҳам очилиши мумкин. Тонгги мусаффолик мамлакатидаги етакчи таълим даргоҳларидан бири Қизил Ўрдада иш юритиши кутиляпти. Минтақа ҳокимлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистондаги олий ўқув юрти  Сеул Кибер университети билан ҳам қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш тўғрисида шартнома тузган. Таъкидлаш лозимки, хорижий таълим даргоҳлари филиаллари очилиши мамлакатнинг жаҳон таълим ҳамжамиятига интеграция бўлиш, Қозоғистон иқтисодиётига юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун имкон беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси